Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида терговчилар, судья ва суд тиббий экспертлар иштирокида ўқув семинар машғулоти ўтказилди
Жорий йилнинг 10 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлим-бўлинмалари ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида “Қасддан баданга (оғир, ўртача оғир, енгил) шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш амалиёти, мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда юзага келаётган муаммолар” мавзуси бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси, Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Самарқанд филиали суд-тиббий эксперти, тиббиёт-фалсафа фанлари номзоди доцент Ф.Боймонов ўз маърузалари билан ўқув машғулоти иштирокчиларини таништириб, мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда амалиётда вужудга келаётган муаммолар ва уларни олдини олиш тўғрисида фикр алмашишди.
Ўқув машғулоти савол-жавоб шаклида давом эттирилиб, қизғин муҳокамалар билан ўтказилди.