Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Шайхонтоҳур туманида тергов сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 апрель куни Шайхонтоҳур туманида Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Мансур Саттаров раҳбарлигида Тергов департаменти масъуллари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи Д.Мирсадиков, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ раҳбарияти, масъул ходимлари, терговчи ва суриштирувчилари ҳамда тумандаги терговга қадар текширувни амалга оширувчи ходимлар (тезкор қидирув, профилактика, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари) иштирокида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Шайхонтоҳур туманида тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш, янгича тергов амалиёти ва терговга қадар текширув бўлинмаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари муҳокама этилди.

Жиноят ишларини тамомлашда процессуал муддатларни белгилаш бўйича янги амалиётни жорий этиш, унга кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишларини қисқа муддатларда тамомлашга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур амалиётнинг ўзига хос жиҳатлари, терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли ўтказиш, жиноят ишларини тамомлашда «ярашув» ва «айбига иқрорлик тўғрисида келишув» институтларини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Ушбу чора-тадбирлар жиноят ишларини самарали, тезкор ва қонун талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда тамомлашга, энг асосийси, процесс иштирокчиларини ортиқча оворагарчилигини олдини олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, муҳокамада терговга қадар текширув бўлинмаси фаолиятидаги мавжуд муаммолар, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, ишни ташкил этиш аҳволи, моддий-техник жиҳатдан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилиб, келгусидаги ишлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратаменти

Text to speech