Шимолий ғарбий ҳарбий округида терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларга “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва кўздан кечириш давомида далилларни тўплаш ва уларни расмийлаштирилишини процессуал тартиби назарий ва амалий йўллари“ мавзусида семинар машғулот ўтказилди
2023 йил 17 февраль куни Шимолий ғарбий ҳарбий округининг маънавият ва маърифат марказида терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг тергов соҳасидаги кўникмаларини ошириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси, Нукус ҳарбий прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, суд-тиббий экспертизаси ва ИИВнинг тегишли соҳа мутахассислари иштирокида назарий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Мазкур машғулотни ўтказилиши давомида, суд-тиббий экспертизаси ва ИИВ тегишли экспертизасининг соҳа мутахассислари ҳамда прокуратура, ИИВнинг махсус автомашиналари ҳамда жиҳозлари ёрдамида номусга тегиш, йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар юзасидан ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва кўздан кечириш давомида далилларни тўплаш ва уларни расмийлаштирилишини процессуал тартиби назарий ва амалий йўллар билан ўргатилди.
Шунингдек, ушбу тадбир давомида терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, суд-тиббий экспертизаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Экспертиза маркази тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Экспертиза марказининг махсус автомашиналари ҳамда жиҳозлари намойиш этилиб, фойдаланиш тартиби тушунтирилди.
Тадбир Шимолий ғарбий ҳарбий округининг маънавият ва маърифат марказининг мажлислар залида давом қилиб, унда терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ходимларига ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан слайдлардан фойдаланган ҳолда маърузалар қилиниб, улар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти