Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Шуманай туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

 

2021 йилнинг 17 март куни, Шуманай тумани 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Ж.Уббиниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Т.Нурметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник  М.Рахматуллаев ҳамда тегишли ташкилот масъул раҳбарлари ва туман барча сектор раҳбарлари иштирокида туман аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди ҳамда тадбир жараёнида тумандаги  “Ёшлар билан учрашув” бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.

Жумладан, “ИИОга ишга жойлашиш,  банкдан кредит олишда ёрдам бериш, ҳарбий хизматга юборишда ҳамда ҳарбий хизматни ўтаётган ўғлини яқинроқ ҳарбий қисмга ўтказишда амалий ёрдам бериш” каби масалалари кўриб чиқилди.

Куннинг иккинчи яримида, Шуманай тумани “КетенлерМФЙ ҳудудида бир гуруҳ шахслар томонидан содир қилинган кўп эпизодли ўғирлик жиноятининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Ўғрилик жиноятини содир этган бир гуруҳ шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши ва жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланиши айтиб ўтилди ҳамда шундай ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Шундан сўнг, “КетенлерМФЙ профилактика инспеткори хизмат хонасига борилиб, унинг иш фаолияти ўрганилди ва келгусида жиноятларнинг олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек, полковник М.Т.Рахматуллаев, туман ИИБга бориб, навбатчилик қисмида ўрнатилган “Е-материал” базасидаги ҳужжатларни ўрганди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 16 июнь кунидаги 102-сонли фармойиши билан ташкил қилинган “сўровхонани кўздан кечириб, унинг фаолияти билан танишди ҳамда ИИБга олиб келинган барча шахслар билан фақатгина сўровхонада терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш ва тегишли процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан топшириқлар берди. Кейин туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишларини ўрганиб, кўрсатма ва топшириқлар берди.      

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech