Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари билан навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X.Sulaymonova номидаги Республика Суд Экспертиза Маркази Сирдарё вилоят бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида “X.Sulaymonova номидаги РСEМ Сирдарё вилояти бўлимининг бугунги кундаги имкониятлари”, “Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойни кўздан кечириш тартиби”, “Суд автотехника экспертизаларини ўтказишда зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” ҳамда “қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар” тўғрисида сўз борди.   

Мазкур ўқув семинари давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech