Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз борди. Шунингдек, ўтган даврда ушбу йўналишларнинг фаолиятларида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида барча шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимларига компьютер жамланмаси ва принтерлар тарқатилди.
Шунингдек ижобий кўрсатгичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти