Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник З.Ж Қаюмов раислигида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари ҳамда хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари танқидий муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида тергов сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган коррупцияга қарши курашишда ўзининг ҳиссасини қўшган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота оналарига ва ходимларга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи, вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида ҳар бир шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ва бўлинмалари ходимлари учун маиший техника ва бошқа зарурий воситалар топширилди.
Йиғилиш сўнггида, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти