Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов идоралари ходимлари томонидан ўғирлик, фирибгарлик, номусга тегиш, қасддан тан жароҳати етказиш ва бошқа жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида Қарши шаҳридаги “Яшил бозор”, “Ерқурғон” савдо мажмуалари ҳамда бошқа шу тоифадаги жиноятлар содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 7000 га яқин буклет ва флайерлар тарқатилган.
Бундан ташқари, Тергов департаменти масъул ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш фаолияти ўрганилиши жараёнида, қўшимча равишда 700 дан ортиқ буклетлар чоп этилиб, фуқароларга тарқатилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти