Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2020 йил якунлари сарҳисоб қилинди
2021 йил 03 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби томонидан 2020 йил якунлари бўйича видеоконференцалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизматлар томонидан 2020 йилда эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокомасидан сўнг, 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги, қўйилган вазифаларни оғишмай бажариш учун тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш якунидаги ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган барча бўғиндаги раҳбарлар ва ходимлар томонидан “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт” деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.
Муаллиф: Тергов департаменти
катта инспектор С.Р.Собиржанов