Навоий шаҳри аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 22 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Шарипов раҳбарлигида, Навоий шаҳрининг Халқ қабулхонасида шаҳар аҳолиси учун суриштирув, дастлабки тергов ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида жами 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Жумладан, мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 3 та мурожаат юритувга олиниб, текшириб кўриш мақсадида ваколатли ходимларга топшириқлар юклатилди, 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти