Тергов департаменти ходимлари Қозоғистонда бўлиб ўтган минтақавий симуляцион тренингда иштирок этди
Жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Ўзбекистон жамоаси ЙХҲТнинг Одам савдосига қарши кураш бўйича махсус вакили ва координатори бюроси томонидан Қозоғистон ваколатли идоралари, Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ИСМПД), БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамда АҚШ Давлат департаменти ва ЙХҲТнинг жойдаги миссиялари билан ҳамкорликда Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган Остона шаҳрида бўлиб ўтган одам савдосига қарши кураш бўйича минтақавий симуляцион тренингда иштирок этди.
Ушбу машғулотлар давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 100 дан ортиқ иштирокчилар трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш, одам савдоси жиноятчиларини аниқлаш ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича назарий билимлари, амалий кўникмаларини қўллаш билан бирга, одам савдосига қарши кураш бўйича кўникма ва тажрибаларини оширдилар.
Минтақавий симуляцион тренинг якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси
капитан А.Авалбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти