ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари хусусий бандлик агентликлари вакиллари билан суҳбат ўтказишди
Тадбирда ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Д. Мирсодиқов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлиги вакиллари Б. Абидов ва С. Каримовлар, ҳамда 16 та хусусий агентликлар раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашув давомида аҳолининг ишсиз қисми ишга жойлаштириш бўйича ташкилий масалалар билан бирга баъзи агентликлар томонидан содир этилган фирибгарлик ҳолатлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.