Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари томонидан Ички ишлар органларининг соҳавий хизмат ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тушинтирилмоқда
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган жамиятимизда фирибгарлик жиноятининг ҳам турли кўринишлари пайдо бўлмоқда. Ушбу жиноятнинг юқори суратларда ўсиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, айниқса ички ишлар органлари ходимларининг зиммасига янги вазифалар юклайди. Фирибгарлик жиноятларини олдини олиш, ушбу жиноятларни бошқа жиноятлардан фарқлаш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг ҳаракатларини баҳолаш бўйича 23.06.2023 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 17-сонли қарори қабул қилинган. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан ушбу қарорнинг мазмунини ички ишлар органларининг соҳавий хизматларига етказиш ҳудудий Тергов бошқармалари ҳамда уларнинг қуйи бўлинмалари ходимлари зиммасига юклатилган.
Жорий йилнинг 23-сентябрь куни Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари томонидан ҳудудий Ички ишлар бошқармаси(бўлим, бўлинма)да хизмат қилаётган соҳавий хизмат ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 17-сонли қарори мазмуни тўлиқ тушунтирилди ҳамда ходимлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти