Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ҳамда “Намунали аёл ходима” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг 09.02.2021 йилдаги кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида 11.03.2021 йилда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари ўртасида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи” ҳамда “Намунали аёл ходима” номинациялари бўйича кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилиб, унда терговчи ва суриштирувчилар ўртасида жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш машғулотлари ва оғзаки савол-жавоб баҳслари бўйича танлов ўтказилиб ғолиблар аниқланди.

Унга кўра, “Намунали терговчи” номинацияси бўйича

- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси лейтенант Қурбонов Жавоҳир Одил ўғли биринчи ўринни;

- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси лейтенант Бозоров Сардор Шавкат ўғли иккинчи ўринни;

“Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича

- Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси суриштирув гуруҳи катта суриштирувчиси лейтенант Тошбадалов Жўрабек Мухтор ўғли биринчи ўринни;

- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси лейтенант Жуманиёзов Сардорбек Абдунаби ўғли иккинчи ўринни;

“Намунали аёл ходима” номинацияси бўйича;

- Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси катта лейтенант Саъдуллоева Машҳура Равшоновна биринчи ўринни эгаллади.

31 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан танлов ғолибларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш тадбири ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech