Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчи ва суриштирувчилари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчи ва суриштирувчилари иштирокида ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соҳада хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларни билим, кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан жорий йилнинг 12 август куни Сурхондарё вилоят прокуратурасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари ҳамда прокуратуранинг масъул ходимлари иштирокида “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти, суд баллистика ҳамда трассология экспертизалари учун намуналар олиш ҳамда ўтказиш тартиби ўрганиш” мавзуларида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида маърузачилар томонидан семинар иштирокчиларига мавзуга оид назарий ва амалий тушунчалар берилиб, соҳада юзага келаётган муаммоли саволлар бўйича жавоблар берилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech