Сурхондарё вилоят прокуратурасининг мажлислар залида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди
2021 йилнинг 02 апрель куни Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Б.Б.Валиев ҳамда Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковлар Сурхондарё вилоят прокуратурасининг мажлислар залида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан учрашув ўтказиб, унда ўтган йилларда содир этилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик) билан қўзғатилиб, фош этилмасдан қолаётган ўта оғир турдаги жиноятлар муҳокама қилинди. Муҳокама якунида, мазкур жиноятларни фош этиш ва жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек қидирув ва экстрадиция билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбар ва ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти