Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловлар иштирокида 2024 йил якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида, Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси, 2024 йил 12 ойи давомида, жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш, аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммоларини “фуқаробай” ҳал этиш борасида амалга оширган ишлари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги истиқболли вазифалар муҳокама этилди.
Муҳокама йиғилишида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, уларнинг барча ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари, барча шахсий таркиби қатнашди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Бахтиёр Иноқовнинг 2024 йилнинг ўн икки ойи давомида вилоятда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот маърузаси тингланди.
Тадбирда вазир ўринбосари Р.Ашропов сўзга чиқиб, Президентимизнинг ПҚ-1-сонли Қарори ижроси, вилоятда криминоген вазият аҳволи ва жиноятчиликни жиловлаш борасида кўрилган чораларни танқидий муҳокама қилди ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Шу билан бирга, ички ишлар органларида ташкил этилган “сўровхона”лардан фойдаланиш аҳволи, бу борада аниқланган камчилликлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида раҳбариятнинг қатъий талаб ва топшириқларини ходимларга етказди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Фаолият давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, жиноятчиликнинг айрим турлари ошган шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари раҳбарларига бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Йиғилишда хизмат давомида камчиликларга йўл қўйган соҳавий хизматларнинг айрим ходимлари фаолияти муҳокама этилиб, тегишли таъсир чоралари белгиланди.
Бириктирилган ҳудудда жиноятларнинг олдини олиб, хизматда муваффақиятга эришган ходимлар Ички ишлар вазири ўринбосарининг “Фахрий ёрлиғи”, пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департaменти