Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 9 ойлик иш якунлари сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлари билан видеоконференцалоқа шаклида 2023 йил 9 ойи давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда соҳавий хизмат томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир давомида, ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ суриштирувчи ва терговчилар рағбатлантирилиб, камчиликка йўл қўйган ходимларнинг фаолиятига йил якуни бўйича баҳо берилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти