Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида йил якуни сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 23-январь куни Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот  йиғилиши ўтказилди. Ҳисобот йиғилишида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг масъул ходими подполковник Авилов Улуғбек Сайдуллаевич ҳам иштирок этди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган терговчи ва суриштирувчилар ҳамда раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Йиғилишда 2023-йил Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун “Тергов сифатини ошириш йили” деб белгиланганлиги эълон қилинди.

Шу билан бирга йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Иқболиддин Кетмонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январь кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир терговчи ва суриштирувчилар амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилиш лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида, 2022 йил давомида ўзларини хизматини виждонан бажарган ҳамда бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech