Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан вилоят аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Жорий йилнинг 21-январь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан Термиз шаҳри ҳамда Термиз тумани фуқаролари учун вилоят ИИБ биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминланди.

Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. 

Ушбу 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech