Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоятида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди

Жорий йилнинг 09 октябрь куни Сурхондарё вилоят прокуратурасида жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий суд пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги, “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан жиноят содир этилишини фарқлари, тезкор қидирув фаолиятида конституциявий нормаларни таъминлаш, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида жиноят ишларини юритишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари, вилоят прокуратурасининг масъул ходимлари, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг ходимлари ҳамда Адвокатлар палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси адвокатлари иштирок этишди.        

Ўқув машғулоти давомида маърузачилар томонидан семинар иштирокчиларига мавзуга оид назарий ва амалий тушунчалар берилиб, соҳада юзага келаётган муаммоли саволлар бўйича жавоблар берилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech