Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ушбу орган терговчи ва суриштирувчилари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув машғулотида “Тезкор қидирув фаолияти тушунчаси, тезкор қидирув тадбирларида эксперт криминалистик таъминоти, судга оид дактилоскопия, биология, хатшунослик ва транспорт баҳолаш экспертизалари” ҳамда "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" ва “Порахўрлик жиноятлари бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги Олий суд Пленуми қарорларининг ўзига хос жиҳатлари” мавзулари иштирокчиларга атрофлича етказилиб, бугунги кунда ушбу йўналишларда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув машғулоти сўнгида терговчи ва суриштирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech