Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 08 февраль куни, Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари шахсий таркиби ҳамда алоқадор органлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик таълим ва суд экспертиза бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов ва вазирлик ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори А.Халиловлар томонидан “Ўзбекистонда суд экспертизасининг имкониятлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида иштирокчиларга замонавий экспертиза турлари, уларни ўтказиш асослари ҳамда бу соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳақида тушунчалар берилди.
Шу билан бирга иштирокчиларга Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида тайёрланган экспертиза тайинлаш, ўтказиш ҳамда натижаларини қайд қилишга оид электрон амалий қўлланма тақдим этилди.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан илмий ва амалий жавоблар берилиши таъминланди.