2020 йил давомида содир этилган фирибгарликлар юзасидан маълумот
Бугунги кунда республикамизда энг кўп содир этилаётган жиноятлардан бири фирибгарлик жинояти эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
2020 йил давомида содир этилган жиноятлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, ўтган йил давомида республикамизда 10 миндан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган.
Фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланишган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларимизнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Чет элга ишга жўнатиш (13,1%), ер, уй олди-сотдиси (13.9%), ўқишга ёки ишга киритиш (9%) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.
Ҳурматли фуқаролар юқоридаги кўрсаткичларни ошиб кетишига сабабчи бўлиб қолманг. Арзон автомашина ёки уй олиш ниятида йиллаб ҳалол йиғган пулларингизни алдовларга учиб ўз қўлингиз билан фирибгарлар қўлига топшириб қўйманг. Қонунга хилоф равишда қинғир йўллар билан нисбатан арзон мулкка эгалик қиламан деб жабрланувчилар сафидан жой олманг.
Сизга тегишли мулкларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳаракатларни давлат органлари орқали амалга оширишингизни сўраймиз.
Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик ўзингизнинг қўлингизда!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти