Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тахиатош туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

2021 йил 10 февраль куни, Тахиатош тумани “СарайкўлОФЙ 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, мутасадди раҳбарлар ва туман барча сектор раҳбарлари иштирокида Тахиатош тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан 5 нафар фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан, фуқароларнинг  “ишга жойлашиш,  Ички ишлар органларига ёзган аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилинишини назоратга олиш ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилик” каби масалалари кўриб чиқилди.

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг

1 та масала бўйича мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди,

2 та масала бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда қолган ҳолатлар юзасидан аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Куннинг иккинчи яримида Тахиатош тумани 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Ёшлар билан учрашув” бўлиб ўтди.

“Ёшлар билан учрашув” тадбири давомида моддий томонидан қийналган оилаларнинг 2 нафар ёшларидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам бериш масалаларидаги мурожаатлари қабул қилиниб, жойида туман ИИБ МваФРБ бошлиғи томонидан аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабуллар ва “Ёшлар билан учрашув”лар давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech