Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Н.Нематжоновнинг навбатдаги фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди
Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш мақсадида Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиш йўлга қўйилган.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари -Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Н.Нематжонов томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан Сирдарё туманида навбатдаги қабул ўтказилди.
Унда 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти