Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Наманган туманидаги "Маданият маркази"да вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳолини яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр qabuli ташкил этилди.
Унда Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Жахонгир Ибодов томонидан қабул қилинди.
Қабул давомида фуқароларнинг 14 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди ва 11 таси жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этганлари эса масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти