Фахрийлар ҳолидан хабар олинди
“25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси мутасаддилари томонидан умрини элу юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишдек машаққатли ва шарафли ишга бахшида этиб, бугунда яқинлари қуршовида умргузаронлик қилаётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Мазкур жараёнда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рамазон Ашроповнинг байрам табриги етказилиб уларга совғалар топширилди.
Эзгуликка йўғрилган тадбир давомида фахрийлар эътибордан мамнун ҳолда қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, осойишталиги абадий бўлишини тиладилар.
Бу каби тадбирлари жойларда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти