Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Оқил Ҳасанов бошчилигида Пешку туманининг Хўлбор маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди
Давлатимиз раҳбари томонидан амалиётга татбиқ этилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми бугун юртдошларимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ечимига хизмат қилмоқда.
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳудудларда аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Оқил Ҳасанов бошчилигида Пешку туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳоли мурожаатлари ечимига хизмат қилди.
Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда 10 дан ортиқ фуқароларнинг 20 га яқин турли масалалардаги мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Жумладан, иш билан таъминлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, сим ёғоч ва трасформатрни алмаштириш, субсидия асосида мотокултиватор олишда ёрдам бериш каби масалалар кўтарилди.
Бунда мурожаатларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун муддат талаб қилинганлари юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли мутасаддиларга зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жараёнда 3 нафар фуқароларга оилаивий тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун мотокултиватор тақдим этилди.
Шунингдек, 16 ёшга тўлганлиги муносабати билан биринчи маротаба фуқаролик паспорти оладиган 8 нафар ёшларга O‘zbekiston Республикасининг ИД - карталари тантанали топширилди.
Шу билан бирга, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақасида иштирок этиб республикада фахрли иккинчи ўринни эгаллаган маҳалла жамоаси қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти