Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Комилжон Гаффаров томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Унда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти