Жиззах вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Зафаробод туманида Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди. Қабулда судлар, прокуратура, адлия ва солиқ идоралари қатори ИИОга 10 га яқин фуқаро ўзларини қийнаётган масалаларда мурожаат қилишди. Хусусан, қонунбузарга нисбатан чора кўриш, етказилган моддий зарар ва иш ҳақини ундириш, фирибгарлик каби масалаларда кўмак сўралди. Жараёнда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Азизбек Ҳабибуллаев ҳар бир ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш нуқтаи назаридан масъулларга вазифалар юклади.
Бундан ташқари қабул давомида 16 ёшга тўлган 4 нафар ёшларга ID карталар, яна 4 нафарига олий таълим муассасаси учун шартнома пулининг маълум қисми тўланганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти