Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов бошқармаси - “Энг намунали ёш ходим” кўрик танлови ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июль кунидаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ 5106-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2018 йил 15 февралдаги 13/4-сонли қўшма қарори, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг  2020 йил 22 майдаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан режалаштирилган чора тадбирлар юзасидан манзилли “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган 31 ёшгача бўлган эркак ва аёл ходимларнинг билим савиясини ошириш, касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, уларнинг хизмат, жангавор ва жисмоний тайёргарликларини кучайтириш, хизмат йўналишлари бўйича назарий ва амалий кўникмаларини юксалтириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар орасида “Энг намунали ёш ходим” кўрик танлови ўтказилди.

Ушбу кўрик танловда 34 нафар иштирокчилардан иборат жами 17 та яъни Тергов бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Ташкилий бошқарма, ЙПХБ, ППҲБ, кинология хизмати ва 11 та туман ИИО ФМБ жамоалари қатнашдилар.

Ҳар бир жамоа сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий саводхонлик, Жангавор ва жисмоний тайёргарлик ҳамда маънавият ва адабиёт билимдони синовларида беллашдилар.

Беллашувни хайъат аъзолари одиллик ва шаффофлик мезонлари асосида кузатиб бордилар.

Кўрик танловнинг якуний “Маънавият ва адабият билимдони” шарти тантанали равишда Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилиб, унда Ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгор Саъдиев ҳамда таниқли хонандалар иштирок этдилар.

Кўрик танловнинг ҳар бир шартида Тошкент шаҳар ИИББ  ҳузуридаги Тергов бошқармаси жамоаси яққол устунликни қўлга киритиб, беллашувда фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Кўрик танлов ғолиблари тантанали равишда вазирлик ва Бош бошқарма раҳбарияти томонидан базавой ҳисоблаш миқдорининг
15 баробари миқдорида пул мукофоти, биринчи даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирландилар.

Танлов якуни бўйича иккинчи ўринни Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ, учинчи ўринни эса Жиноят қидирув бошқармаси, Сергели ва Миробод туманлари бўйича ИИО ФМБлари қўлга киритишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech