Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов бошқармаси ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали экспертлари томонидан ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувилар иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда «Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилиш хусусиятлари» мавзуси бўйича Тергов бошқармаси ҳамда таклиф этилган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали экспертлари томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech