Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув-семинари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6256-сон Фармонига мувофиқ Тергов департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази билан ҳамкорликда тергов бўлинмалари ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари ҳамда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази мутахассислари видеоконференцалоқа тизимига уланган ҳолда иштирок этишди.

Ўқув семинарида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази мутахассислари Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти Суд-тиббий, психиатрия, психологик ва биологик экспертизалари илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Н.С.Саитова, Суд компьютер техникавий экспертиза булими экспертлари Б.Ж.Камолов ҳамда Ж.З.Абдукаримовлар томонидан “Одам ДНКси суд-биологик экспертизасининг замонавий имкониятлари, соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари” ҳамда “Суд-компьютер техникавий экспертизаси имкониятлари” мавзуларида маърузалар ўқилди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech