Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов бўлинмалари ходимларининг билим ва кўникмалари оширилди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Бухоро вилояти прокуратурасида вилоят жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ва суриштирув сифатини оширишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти, шаҳар-туманлар прокуратураси ҳамда Ички ишлар бўлимларининг терговчи ва суриштирувчилари иштирок этди.

Баҳс - мунозара тарзида бўлиб ўтган ўқув семинарида жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ва суриштирувни олиб боришда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари етказилиб, тергов сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар батафсил тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech