Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти томонидан навбатдаги ўқув-семинар Кибержиноятларга қарши курашиш масалалари бўйича ташкиллаштирилди

Ушбу ўқув-машғулот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 3759-сонли Низоми мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Тергов бошқармаси Кибержиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи, подполковник           Э.Р.Солиев, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси прокурори Д.К.Фарманов, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судьяси А.Т.Шинибеков ҳамда адвокат А.А.Юсупов иштирок этиб, мавзу юзасидан маърузалар қилдилар.

Машғулот давомида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди. Семинар савол-жавоб ва очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Унда Тергов департаменти ва унинг қуйи ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.

Бундай ўқув-семинарлар ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини кучайтириш мақсадида режа асосида давом эттирилмоқда.

Тергов департаменти

Text to speech