Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти бошлиғининг Азизов Абдулхай отага йўллаган табриги

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи уруш қатнашчиси, 98 ёшли Азизов Абдулхай отага "9-май Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан юборилган табриги ва эсдалик совғалари Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Риштон туман ИИБ раҳбарияти иштирокида топширилди.

Халқимизнинг мана шундай фаровон ва ёруғ кунларга етиб келиши, давлатимиз ўз мустақиллигига эришиб, тараққий этиб бораётганлиги албатта Абдулхай ота каби уруш жанггоҳларида жасорат, мардлик ва матонат кўрсатган буюк авлодларимизнинг улкан жасоратидир.

Абдулхай ота урушдан сўнг, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ҳамда 40 йилдан ортиқ Риштон туманидаги 7-сонли ўрта мактабда директор лавозимида самарали хизмат қилиб, ҳаётини ёш авлодга  таълим-тарбия беришга бахшида этиб, фидокорона меҳнат қилганлиги юксак қадрланиб келинмоқда. 

Абдулхай ота суҳбати давомида дастлаб 2016 йилда, орадан 5 йил ўтиб куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тантанали тадбир жараёнида давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев билан ҳамсуҳбат бўлганлигини алоҳида эътироф билан ёдга олиб, вазирлик раҳбарияти ва шогирдларига ўзининг эзгу тилакларини билдирди хамда ўша кезлари бошидан кечирган воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech