Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти ходимлари Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маданий тадбирда иштирок этди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан 2021 йил 06 февраль кунги маърифат соати, ўн бешинчи аср маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маданий тадбир сифатида ўтказилди.

Тадбирда ИИВнинг барча соҳавий хизматлари шахсий таркиби Тошкент шаҳрида жойлашган гўзал маскан “Адиблар хиёбони”га ташриф буюрган ҳолда, у ерда қад ростлаган адибларимиз сиймолари олдида жам бўлишди.

Шу жумладан, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти шахсий таркиби ҳам мазкур хиёбонда “Ойбек” тахаллуси билан ижод қилган шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммаднинг ўтирган ҳолда қўлига китоб тутган ҳайкали олдида ҳозир бўлиб, мазкур тадбирга Тергов департаменти раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Сенатининг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Турдиев Азизбек Анваржонович таклиф қилиниб, шахсий таркибга “Ойбек” ва “Алишер Навоий” каби буюк шахслар ҳақидаги маърузаларини ўқиб эшиттирди.

Шу билан бирга, Азизбек Анваржонович тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтариб, маърифат дарсини қизиқарли ва мароқли ўтишига ўз ҳиссани қўшди.

Шундан сўнг, тантанали қисмига ўтилиб, барча ИИВ соҳавий хизматлари каби Тергов департаментининг бир гуруҳ ходимлари томонидан улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккир ҳамда давлат арбоби Алишер Навоийнинг қад ростлаб турган ҳайкали пойига гул қўйилиб, маърифат соати ўз ниҳоясига етказилди.    

Муаллиф: Тергов департаменти

катта инспектор С.Р.Собиржанов

Text to speech