Тергов департаменти ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудий тергов бошқармаларининг тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш бўлимлари иш фаолиятини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди
Куни кеча, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О. Жалолов раислигида вилоятлар тергов бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳисоботларни жамлаш бўйича масъул ходимлар ҳамда кадрлар гуруҳи катта инспекторлари иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш ўтказилди.
Тезкор йиғилишда ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудий тергов бошқармаларининг тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш бўлимлари иш фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар, ҳудудларнинг ижобий тажрибалари, шунингдек, фаолиятни ташкил этишда йўл қўйилган камчиликлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилиб, муҳокама этилди.
Шунингдек, ноябрь ойининг 20 кунида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, ёш ходимларни ўқитиш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилиб, масъулларга бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилишда вилоятлар тергов бошқармалари бошлиқларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Йиғилиш якуни бўйича ушбу йўналишда мутасадди раҳбарлар олдида турган келгусидаги муҳим вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти