Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаменти масъуллари томонидан пойтахт ички ишлар органлари тергов бўлимлари таркибидаги терговга қадар текширув бўлинмалари фаолияти ўрганилиб, амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тошкент шаҳрининг барча туман ички ишлар органлари тергов бўлимлари таркибида терговга қадар текширув бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилган.

Жумладан, терговга қадар текширув бўлинмалари ходимлари томонидан аҳолидан келиб тушаётган кунлик ариза, хабар ва бошқа маълумотлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилиши, иш бўйича қонуний қарорлар қабул қилиниши ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқилиши аҳволи туманларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Масъуллар ҳар бир туманда бўлиб, терговга қадар текширув бўлинмалари ходимлари билан суҳбатлашиб, фаолият самарадорлигини янада ошириш борасида мавжуд муаммолари ўрганилмоқда.

Ходимларга яратилган шарт-шароитлар, иш кўрсаткичлари, ишни ташкил этиш аҳволи ва фаолияти билан танишиб, моддий-техник жиҳатдан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech