Тергов департаменти раҳбарияти томонидан аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
Бугун, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан Термиз шаҳар, Ангор, Термиз, Жарқӯрғон, Бойсун ва Музрабод туманлари фуқаролари учун Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, ҳар бир шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти қабулда иштирок этиши таъминланди.
Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти