Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 13 январь куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Навоий ва Андижон вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинu 2 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласи бўлган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, улар синчковлик билан муҳокама қилинди.
Қабул қилинган мурожаатлар юзасидан қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаат ижрога қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти