Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 17 март куни вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан видеоконфренсалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилиб, унда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаганлигидан норозилик масаласида, 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик масаласини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси ҳам жойида ижобий ҳал этилиб, муаллифларнинг важлари тўлиқ қаноатлантирилди.

Эслатиб ўтамиз Тергов департаментида фуқароларнинг мурожаатларини видеоконференцалоқа режимида online қабул ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилишини ва фуқаролар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган тақдирларида мазкур шахсий қабулига мурожаат қилиш мақсадида Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech