Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 17 февраль куни вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилиб, унда Жиззах ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаат муаллифларининг 1 таси жиноят ишини назоратга олиш масаласида, 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи ҳамда 1 таси дастлабки тергов тўлиқ олиб борилмаганлиги масаласида ёрдам берилишини маълум қилдилар.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 таси бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тергов департаментида фуқароларнинг мурожаатларини видеоконференцалоқа режимида onLine қабул ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилишини ва фуқаролар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган тақдирларида мазкур шахсий қабулига мурожаат қилиш мақсадида Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech