Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 18 август куни вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилиб, унда Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаат муаллифларининг 2 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норози масаласида, 1 таси тергов ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаётганлигидан норозилик масаласида ёрдам берилишини маълум қилдилар.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси бўйича тушунтириш берилиб, 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича эса қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.

Тергов департаментида фуқароларнинг мурожаатларини видеоконференцалоқа режимида onLine қабул ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилишини ва фуқаролар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган тақдирларида мазкур шахсий қабулига мурожаат қилиш мақсадида Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech