Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш бўйича навбатдаги OnLine қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 24 март куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Сирдарё, Наманган ва Хоразм вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси эълон қилинган айбловдан, 1 таси жиноят иши бўйича ўтказилаётган тергов ҳаракатларидан, 1 таси дастлабки тергов жиноят фош этилмаганлигини асоси билан тўхтатилганлигидан норозилик масаласини ташкил этади.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаати қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Эслатиб ўтамиз Тергов департаментида фуқароларнинг мурожаатларини видеоконференцалоқа режимида OnLine қабул ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилишини ва фуқаролар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган тақдирларида мазкур шахсий қабулига мурожаат қилиш мақсадида Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech