Тергов департаментида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш бўйича навбатдаги виртуал қабули
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг тергов билан боғлиқ бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида, 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласини ташкил этади.
Мурожаатларнинг 2 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди 1 таси бўйича тушунтириш берилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти