Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш бўйича навбатдаги виртуал қабули

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа  режими орқали Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида,1 таси қабул қилинган қарордан норозилик масаласини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 1 таси бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech