Тергов департаментида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш бўйича навбатдаги виртуал қабули
Жорий йилнинг 12 май куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси қабул тергов ҳаракатларидан норозилик, 1 таси терговга қадар текширувдан норозилик, 1 таси қабул қилинган қарордан норозилик масаласини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг барчаси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти