Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тергов департаментида навбатдаги ўқув машғулоти

2020 йилнинг 21 ноябрь куни соат 11:00 да, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъуллигида “Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳамда ҳодиса жойи чизмасини расмийлаштириш тартиби, бу турдаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, тайинланадиган экспертиза турлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар, бу соҳадаги оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органлари томонидан киритилаётган тақдимномаларнинг сабаблари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинарга барча ҳудудий тергов бўлинмалари ходимлари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этди.

Семинарда, ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази экспертлари Э.Хушватов ва З.Шариповлар мавзу юзасидан мутахассис сифатида иштирок этишди.

Ўқув машуғлотини вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Файзуллаев очиб берганидан сўнг Тергов департаменти ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор Ғойибқулов Обиджон Оролович сўзга чиқиб, мавзу юзасидан тайёрланган слайд ва видеороликлардан фойдаланган ҳолда мавзуни тўла ёритиб берди.

Мавзу юзасидан ҳудудий студиялардан қатнашган тергов бўлинмалари ходимларининг саволларига майор О.Ғойибқулов ҳамда экспертлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув машғулоти қизғин, баҳс мунозараларга бой, савол-жавоб шаклида ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech